FAIL (the browser should render some flash content, not this).

Phone: +1.901.336.3327
Address: 14525 S.W. Millikan Way #34692
Beaverton, OR 97005
E-mail: info@SanjarUmarov.com

 

 

 



Sanjar Umarov with his daughter before his arrest

RUSSIANSanjar Umarov Russian Version|Sanjar Umarov English versionENGLISH

 

Тенесси штатининг Германтаун шахрида истикомат килувчи таникли физик, мохир тадбиркор, халкаро микёсда тан олинган виждон махкуми, Доктор Санжар Умаров, – хозирги пайтда Марказий Осиё мамлакати – Узбекистонда ушлаб турилибди. Доктор Умаров Узбекистон фукароларининг хаёт даражасини кутаришга хизмат килувчи иктисодий ислохотлар борасида мамлакат хукумати билан музокаралар утказиш максадида «Серкуёш Узбекистон Коалицияси» - жамоат ташкилотлар ва интелектуаллар ассоциациясини тузган эди.
Агросаноат ва халк хужалигининг бошка сохаларида эркин савдо ва хусусий тадбиркорлик тарафдори булган Санжар Умаров 2005 йилнинг март ойида « Серкуёш Узбекистон Коалицияси» жамоат бирлашмасини демократик тамойилларни олга сурувчи ва иктисодий ислохотларни химоя килувчи ташкилот сифатида тузди. Амалдаги режим Санжар Умаровнинг бу харакатларига, уни хибсга олиб, озодликдан махрум килиш ва кийнаш билан жавоб берди. Бугун у узбек камокхонасида сакланмокда. Якинда, АКШнинг иктисодий ва ижтимоий масалалар буйича БМТ кенгаши вакили Т. Вэнс МакМэхан, доктор Умаровга куйилган айбларни «асоссиз» деб атади.


Доктор Умаровнинг адвокати Виталий Красиловский эса уни камокхонада кийимсиз, абгор бир ахволда ва хушсиз курган. Бу холат терговда унга нисбатан кийноклар кулланилганини курсатади. Шуни таъкидлаш лозимки, доктор Умаров 13 ой бир кишилик тор камерада сакланганидан ташкари, 16 ойдан буён адвокатлари ва оила аъзолари билан куришишга имкон бермаслик сингари турли куринишдаги кийнокларга дучор килинаяпти. Доктор Санжар Умаровнинг хаёти бевосита хавф остида ва у тиббий ёрдамга ута мухтож. 
Унинг рафикаси, доктор Индира Ниязова-Умарова, ва беш нафар фарзанди Сизлардан узларининг оталарини химоя килишларингизни сурашади ва унинг тезрок озодликка чикишига умид килишмокда.


Доктор Умаров Жазоир Университетида профессор ассистенти, ва узи физика хамда техник фанлардан дарс берган Тошкент Университетида катта профессор лавозимида ишлаган. Худди Тед Кохрен Феллоу каби у, бевосита Миссисипи Давлат Университети билан узбек халкининг 80 фоиз даромадини берувчи Узбекистон кишлок хужалигини саноатлаштириш сохаси устида иш олиб борган.
1990- йилларнинг бошида доктор Умаров Узбекистонда биринчи бизнес мактабини ва СССРда биринчи уяли алока компаниясини очишга кумак берди. Мустакил ва янги Марказий Осиёнинг улкан иктисодий салохиятини ишга солиш учун гарб сармояларини телекоммуникациялар, нефтегаз саноати сохасига йуналтириш устида хам у айнан шу йиллар давомида иш олиб борган эди. 2001 йил 11 сентябр фожиасидан сунг доктор Умаров Афгонистонда баркарор, тинчлик урнатиш операциясини олиб бораётган АКШ армиясига ёкилги етказиб бериш ва таъминот ишларидаги фаол иштироки туфайли АКШ хукумати диккатига сазовор булди.
2005 йилнинг ноябр ойида, доктор Умаров хибсга олинганидан сунг, сенатор Ричард Лугар (Р-ИН), сенатор Билл Фрист (Р-ТН), конгресс аъзолари Хэролд Форд Джр. (ТН-Д) ва Марша Блэкборнлар (ТН-Р) доктор Санжар Умаровга нисбатан Конгресс узининг кушма резолюциясини (С. Рез. 295; Х. Рез. 595) кабул килиши учун фаол иш олиб бордилар. Бундай резолюция мана шундай микёсда факат бир бора Нельсон Манделага нисбатан кабул килинган эди. Шу резолюциянинг яна бир тарафдори сенатор Джон МакКэйн (АЗ-Р), доктор Умаровни, дахшатли шароитларда хам кучли булиб колаётгани учун «хакикий ватанпарвар» деб атади.
Ушбу петиция, севимли дуст, ота ва оила бошлиги булган доктор Санжар Умаровнинг номини бутун дунё билиши учун чин юракдан ва самимий ёзилгандир. Унинг оиласи ва дустлари умид килишадики, ушбу петиция БМТга кирувчи 67 мамлакат томонидан 2008 йил, 17 июнда имзоланган Виждон махкумлари Декларациясида курсатиб утилганидек хибсга олиниб, кийнокларга солинаётган виждон махкумлари бор булган мамлакатларга хам етиб боради.
Бизларким, куйида имзо чекувчилар, халкаро Кизил Хоч ташлилотидан доктор Санжар Умаровга нисбатан кийнокларни тухтатишда кумак курсатишни ва унга тезлик билан тиббий ёрдам курсатишлари учун харакат килишларини сураймиз.
Шунингдек, биз, АКШ конгресси, Узбекистон хукумати ва инсон хукуклари буйича халкаро ташкилотлардан, озодлик гояларига содик булган доктор Санжар Умаровни шартларсиз ва зудлик билан озод килишга харакат килишларини илтимос килиб коламиз.


Доктор Санжар Умаров 1957 йилнинг 7 апрелида Узбекистоннинг Тошкент шахрида, Гиёс Ёкубович Умаров ва Нодира Шамсиева-Умаровалар оиласида дунёга келди. Умаровлар оиласи жамиятда ва илмий доираларда катта обру ва хурматга эга булган оила эди, чунки Сажарнинг отаси Узбекистондаги биринчи «Куёш шахри»ни яратишга муваффак булган дунёда таникли физик, онаси эса мамлакат университетида жуда таникли инглиз тили укитувчиси эди. Санжар оиладаги беш нафар фарзанднинг уртанчаси (икки катта ака ва икки сингил) булиб, унга ёшлигидан ота-онаси томонидан билимга хурмат, илмий ва ижодий тараккиётга интилиш каби сифатлар сингдирилган эди. Умаровлар оиласининг барча фарзандлари, шу жумладан, Санжар хам, куп боскичли чукур билим олишга муваффак булишди. Уларнинг уч нафари билим олишни давом эттиришиб, уз йуналишлари буйича фан номзодлари булишди.


Санжар Умаров бир нечта илмий макомга эга булди – улардан бири Тошкент Давлат Университети томонидан электр асбоблар курилиши сохаси буйича изланишлари учун берилди. Сунгра у 1982 йилда Тошкент Политехника Университетида куёш энергиясини куллаш буйича докторлик диссертациясини тамомлади. У Бискра шахридаги Жазоир университетининг электр асбоблар курилиши профессори ассистенти сифатида ишлаш учун ушбу давлатга таклиф килинди. Бу ерда Санжар Умаров француз тили буйича билимини кенгайтирди, Европа ва шимолий Африка таомлари ва маданиятини курсини урганди. У халклар ва мамлакатлар маданий ва ижтимоий алокаларни кенгайтиришга хам уз хиссасини кушди. Доктор Умаров Тошкентга 1988 йилда катта профессор макомида кайтди. Бу ерда у нефт ва газ утказувчи кувурларни химоялаш лойихалари буйича ишлай бошлади. Тошкентда доктор Умаров узининг энг юксак академик мувафакиятларини кулга киритди. У Узбекистондаги биринчи бизнес мактабини яратишдаги узининг иштирокини «ютукларимнинг энг юкори чуккиси» деб атаганди. Санжар Умаров, бу мактабни, Узбекистоннинг зехнли ёшларига, халкаро бизнес оламига кириш учун кимматли имкониятни беришига ишонарди. 
«Совук уруш» даври нихоясига етаркан, доктор Умаров Узбекистон иктисодининг салохиятини тулик хис килгани холда, Совет Иттифокида биринчи булиб, уяли алока провайдерини (Уздунробита) ташкил килди. Бу тижорат АКШ сармоядорларини хам кизиктирди. Доктор Умаров шунингдек 1990 йиллар давомида саноат ва айникса кишлок хужалиги хамда ёкилги секторига гарб сармояларини жалб кила олди.


2001 йил 11 сентябрда юз берган фожеадан сунг, Санжар Умаров АКШ мудофаа департаменти мурожатига кура, Афгонистондаги Америка армиясининг тинчлик урнатиш операциясини утказиш чогида уларга ёкилги етказиб бериш ишларига кумак берди. Сиёсат майдонига киришдан олдин, у ёкилги секторини ривожлантириш буйича давлат механизмларини яратиш устида, хусусан, Узбекистоннинг нефть хом ашъёси импортига булган эхтиёжини пасайтиришга сабаб булувчи суюлтирилган газ ёкилгиси (СГЁ) сохаси буйича иш олиб борди. 

2005 йилда доктор Умаров «Серкуёш Узбекистон Коалицияси» - жамоат ташкилотлари ва интеллектуаллар ассоциациясини ташкил килиб, Узбекистон халки ва бугунги узбек режими уртасида мулокотни йулга куйишга харакат килди. Уша йилнинг узида у Узбекистоннинг Тошкент шахрида хибсга олинди ва у хозирга кадар демократияни химоя килиш харакатлари учун озодликдан махрум килинган, хар куни кийнокка тутилаётган халкаро микёсдаги виждон туткуни сифатида тан олинган. Доктор Санжар Умаров 31 йилдирки доктор Индира Ниязова-Умарова билан никохда булиб, уларнинг Гуломбек, Арслонбек, Сардорбек, Зарина ва Эмина исмли беш нафар фарзандлари бор.

 

 

(fields marked with * are required)
* Name
* Email
Address (kept private)
* City
US State
ZIP code
* Country
Comments
Display my name as anonymous on the signatures list
 
 Tell a friend about Sanjar Umarov petition